Катталар кўмган миналардан болалар ҳалок бўляпти

0
26

Дунё бўйича пиёдаларга қарши миналар туфайли ҳалок ёки ногирон бўлганлар сони 2013 йилдагига нисбатан икки баравар ортган.
“Пиёдаларга қарши миналар тақиқланиши учун халқаро ҳаракат” маълумотига кўра, 2018 йилда миналар сабабли 6897 киши ё ўлди, ёки ногирон бўлиб қолди. Бу кишиларнинг 71 фоизи тинч фуқаролар бўлиб, уларнинг ярмини болалар ташкил этди. Халқаро ҳаракатнинг охирги ҳисоботида айтилишича, ўтган йили қурбонлар сонининг кўпайгани ИШИДнинг Афғонистон, Сурия ва Малида мина кўмишни орттиргани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Дунёда пиёдаларга қарши энг кўп мина кўмилган мамлакат Ироқ экани тахмин этилади.

Манба: azon.uz

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here