Эътикофга кириш учун Перудан Истанбулга келди

0
148

Перулик 37 ёшли Абраҳам Мина Рекаваррен бундан 9 йил олдин Исломни қабул қилган ва исмини Иброҳим деб ўзгартирган. У эътикофга кириш учун 11 минг 848 километр йўл босиб, Истанбулдаги “Шаҳзодабоши” масжидига келди.

“Бу ерда эътикофга кириши мен учун тушга ўхшайди. Мен ватанимда католикларнинг орасида яшайман, у ерда бундай имконият йўқ”, – деди Иброҳим “Анадолу” агентлигига берган интервьюсида.

Унинг айтишича, мусулмон бўлганидан кейин ҳаёти яхши томонга ўзгарган:

“Аввалига оилам хавотирда эди, лекин кейинчалик юриш-туришимдаги яхши ўзгаршиларни кўргач, Исломни қабул қилганим уларга маъқул бўлди. Зеро, мусулмон бўлганимдан кейин оиламга кўпроқ ҳурмат кўрсата бошладим, чунки Ислом ота-онани ҳурмат қилишни буюради. Онамнинг ва отамнинг қўлларини ўпдим, бу уларга ёқди. Менимча, Ислом фақат ибодат дини эмас, бутун юриш-туришимизни ўзгартирадиган диндир

манба: Azon.uz

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here