Ўзбекистонда масжидларни топишга ёрдам берувчи махсус мобиль илова ишга тушди

0
195

Маҳаллий ва чет эллик мусулмон сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Андроид дастурида ишловчи мобиль қурилмалар учун Ўзбекистондаги масжидларни топишга ёрдам берувчи «Masjid Finder Uzbekistan» мобиль иловасини ишга тушди, деб ёзмоқда «Ҳалол туризм янгиликлари» канали.

Айтилишича, иловада ҳозирча Тошкент шаҳри ва вилояти, Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг 721 та масжидининг геолокация маълумотлари киритилган.

Ушбу дастур тажриба шаклида ишга туширилган бўлиб яқин кунларда бошқа ҳудудлардаги масжидлар ва қўшимча хизматлар билан бойитилади.

Дастурни юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=halaltravel.masjifinder

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here