Ўзбекистонлик қори АҚШда хатми Қуръонни бошлади

0
203

АҚШ даги Туркистон – Америка жамиятининг расмий таклифига биноан Тошкент шаҳридаги “Аҳмаджон қори” масжиди имом-хатиби, 2018 йилги Ўзбекистон Қуръон мусобақаси ҳакамлар ҳайъати аъзоси Муҳаммадий қори Эргашев АҚШга жўнаб кетган эди. Вакилимизнинг хабар беришича, у ерда ҳам кеча 5 май куни Таровиҳ намозлари бошланган.  Хатми Қуръон жамиятнинг махсус масжидида ўтказиляпти.  Таровиҳ намозларида жамият аъзолари, миллатдошларимиз, ва бошқа маҳаллий аҳоли иштирок этяптилар. Кеча Қуръони каримнинг биричи пораси ўқилди.

Маълумот учун Туркистон – Америка жамияти АҚШнинг Нью Жерси штати Довер шаҳрида жойлашган. Мазкур жамият 1958 йилда тузилган бўлиб, ҳозирда унг ватандошимиз Абдуллоҳ Хўжа жаноблари раислик қиладилар

У ерда қоримиз насиб бўлса Рамазон ойи давомида мусулмонларга таровиҳ намозида 27 кунлик хатми Қуръон қилиб беради ҳамда диний – маърифий суҳбатлар ўтказади.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here